• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 мая 2022

Уйга ўғирликка тушиб, ухлаб ётган аёлни пичоқлаб ўлдирган йигит 20 йилга қамалди

Сирдарёлик йигит ухлаб ётган аёлнинг бўйнидан тилла занжирни ечаётган вақтида аёл уйғониб кетган. Ўғри уни пичоқлаган.

921
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Сардоба туманида яшовчи йигит тунги вақтда шу тумандаги уйга ўғирликка тушган.

Судланувчи уйга деразадан ошиб кириб, уйда ухлаб ётган аёлнинг бўйнидаги тилла занжирни ечиб олаётган вақтида аёл уйғониб кетган.

Йигит эса унинг танасига ошхона пичоғи билан кўп маротаба уради. Натижада, аёл воқеа жойида вафот этган.

ЖИБ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилди ва суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, судланувчига 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

921
0