• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 21 июня 2022

Москва биржаси Ўзбекистон сўмида савдоларни бошлайди

Янги валютада савдо кейинги ҳафтадан бошланади.

979
0
Олег Яковлев / РБК

27 июнь куни Москва биржасининг валюта бозорида ўзбек сўмидаги савдолар бошланади, дея хабар беради биржа расмий сайти.

Янгилик бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини кенгайтиради.

Трейдерлар ва уларнинг мижозлари ўзбек сўми – Россия рубли (UZS/RUB) жуфтлиги учун спот ва своп воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Москва биржасида янги валюталар қаторида арман драми ва Жанубий Африка рэнди ҳам пайдо бўлади.

979
0