Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жинояти иши доирасида ушбу корхона раҳбарига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига $50 минг пора сифатида олган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Терговчининг бу иши судда кўриб чиқилди.
Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 210-моддаси 3-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва прокуратура идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.