• 12 303 сум
    23.68
  • 14 508 сум
    -0.32
  • 160 сум
    0.51
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 303 сум
    23.68
  • 14 508 сум
    -0.32
  • 160 сум
    0.51
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 2021

Жорий йилда 6,5 минг хонадон учун ипотека ва субсидиялар ажратилади

Шунингдек, якка тартибда иморат тикламоқчи фуқароларга ҳам ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратилади.

1172
0
Иллюстрация / president.uz

Жорий йилда 6,5 минг хонадонга ипотека ва субсидия ажратилади. Фуқаролар якка тартибда, яъни ўзининг ери бўлса, ўша ерда иморат тикламоқчи бўлса ёки бузиб қайта қурмоқчи бўлса, эҳтиёждан келиб чиқиб, уларга ипотека кредитлари, субсидиялар берилади.

Бу ҳақда бугун, 4 март куни Халқаро пресс-клуб сессиясида маълум қилинди.  

Қурилиш вазири Ботир Зокиров уй-жой қурилишларининг қандай амалга оширилиши ҳақида гапириб, сўнгги 4 йилда 150 минг уй-жой қурилгани шунингдек, олдин “ижтимоий уйлар” деган тушунча бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

–  4 йил олдин “ижтимоий уйлар” деган атама йўқ эди. Мустақилликка эришганимиздан буён умуман "ижтимоий уйлар" қурилгани йўқ. 4 йил олдин муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан шунақа уйлар қурилиши бошланди. Шу ўтган вақт мобайнида катта тажрибага эга бўлдик.

2-3 йил олдин қурилган уйларни ҳозир қурилаётган уйлар билан таққослаб бўлмайди – технологик, энергия тежамкорлик ва қулайлик жиҳатидан бугун жуда катта сифат ўзгаришлари бор, - деди Ботир Зокиров.

1172
0