Uzbekistan Airways AЖ жорий йил 20-22 март кунлари Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларига чегирмалар эълон қилди.
Чегирмалар 20-22 март кунлари қуйидагиларга амал қилади:
- индивидуал йўловчилар учун - 30%;
- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, ОЎЮ талабалари, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар тизими махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;
- оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган ота ёки 18 ёшгача фарзандлари бўлган она) учун -50%;
- нафақахўрлар учун - 50%;
- ногиронлиги бўлган шахслар учун - 50%;
-1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;
- 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;
- Чернобил AЭСдаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%.