• 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 27 февраля 2021

2020 йилда давлат ташқи қарзининг $5,5 миллиарди нефт-газ ҳамда электр-энергетика соҳасига йўналтирилган

Мазкур икки соҳа ажратилган маблағлар ҳажми бўйича давлат ташқи қарзи йўналтирилган тармоқларнинг дастлабки учталигига кирган. 

891
0
Энергетика вазирлиги

Молия вазирлиги 2020 йил бўйича давлат ташқи қарзининг тармоқлар кесимида тақсимоти ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2020 йилда жами давлат ташқи қарзи ҳисобидан:

–  Бюджетни қўллаб-қувватлаш – $3,7 млрд;

–  Энергетика (нефт ва газ) – $2,6 млрд;

–  Электр-энергетика – $2,9 млрд;

–  Транспорт ва транспорт инфратузилмаси – $2,4 млрд; 

–  Қишлоқ ҳўжалиги – $2,2 млрд;

–  Таълим ва  соғлиқни сақлаш – $0,7 млрд; 

–  Уй-жой коммунал  хизмат кўрсатиш – $2,3 млрд.

Ўзбекистоннинг халқаро молиявий институтлардан жалб қилган ташқи қарз портфели ҳажми 10,1 млрд долларни ташкил этиб, мазкур кредитлар узоқ муддат (30 йилгача) ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларида тақдим этилган.   

Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки  (5,0 млрд доллар), Жаҳон банки (3,7 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд доллар) ҳиссасига тўғри келади.   

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи миқдори 21,1 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 36,5 фоизга етган.

891
0