• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 16 декабря 2022

Қашқадарёда ҳаракатланиб келаётган Damas ёниб кетди

Ҳолат бўйича вилоят ФВБ муносабат билдирди.

812
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Damas автомашинаси ёнаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Яккабоғ тумани "Ғозлиқ" МФЙ ҳудудидан ўтган "Яккабоғ-Чироқчи" йўлидан ҳаракатланиб келаётган, 1992 йилда туғилган С.Б бошқарувида бўлган Damas автомашинасида соат 17:14 атрофида ёнғин содир бўлган.

Хабарга кўра воқеа жойига 1 та ёнғин қутқарув бўлинмаси жалб қилиниб соат тахминан 17:20 атрофида манзилга етиб борган, ёнғин соат тахминан 17:22 атрофида ўраб олиниб, соат тахминан 17:28 атрофида тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

812
0