• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 11 января 2023

Қозоғистонда 69 нафар ўзбекистонлик бўлган икки автобус ноқулай об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетди

Йўловчилар эвакуация қилинди, улар мактаб ва масжидга вақтинча жойлаштирилди.

1131
0
gov.kz

Жорий йилнинг 11 январь куни Самара-Чимкент йўлининг 1153-километрида 41 йўловчиси бўлган автобус йўлда қолиб кетган, улардан 38 нафари Ўзбекистон фуқаролари. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Aктобе вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўл ёпилганлиги сабабли барча йўловчилар Ирғиз қишлоғидаги умумтаълим мактабига жойлаштирилди.

Шу куни 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган яна бир автобус Самара-Чимкент йўлининг 968-километрида Aйтекеби туманида қолиб кетган. Йўловчилар Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга жойлаштирилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси об-ҳаво шароити ёмонлашгани ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов жорий этилганида фуқароларни йўлга чиқмасликка чақирди.

1131
0