• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 февраля 2021

ID-карта олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади

Шунингдек, фуқароликка қабул қилиш ва чиқиш юзасидан ҳам электрон шаклда дастлабки ариза юбориш тартиби жорий қилинади.

946
0
Давлат хизматлари агентлиги

Фуқароларнинг идентификация ID-картасини олиш ҳамда фуқароликка қабул қилиш ва чиқишни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланади.

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб идентификация ID-картасини олиш учун электрон мурожаат қилиш, фуқароликка қабул қилиш ва чиқиш юзасидан электрон шаклда дастлабки ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатилиши, шахснинг ўз хоҳишига кўра онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бунда ID-картасини олиш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 89 фоиз миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса БҲМнинг 21.25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, фуқароликка қабул қилиш ёки чиқиш юзасидан электрон шаклда дастлабки ариза юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Бу борада ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатиш учун эса БҲМнинг 21.25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

946
0