• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 17 января 2023

Террорчиликда айбланган ўзбекистонлик эркак Молдовада ушланди

Айни пайтда эркакни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чораси кўрилмоқда.

772
0
Видеодан кадр

Миллий тергов инспекциясининг Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари Кишинёвда ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш мақсадида Ўзбекистон ва AҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан халқаро ва давлатлараро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, дея хабар бермоқда Молдова полицияси.

Унга кўра, 30 ёшли эркак халқаро террористик ва экстремистик ташкилотларнинг юқори мартабали аъзоси бўлиб, террорчилик жиноятларини содир этишда айбланган.

Илгари у Молдова ҳудудида қотилликка суиқасд учун жазони ўтаган. Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эркакни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чорасини кўрмоқда.

772
0