• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 февраля 2023

Jazeera Airways Ал-Қувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Ал-Қувайт – Самарқанд – Ал-Қувайт йўналиши бўйича илк парвоз шу йилнинг 1 март куни амалга оширилади.

860
0
Uzbekistan Airports

Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди, дея хабар бермоқда Uzbеkistan airports матбуот хизмати.

Унга кўра, Ал-Қувайт – Самарқанд – Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи парвоз жорий йилнинг 1 март кунига мўлжалланган.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта – чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта – душанба, сешанба ва шанба кунлари, Қувайтдан Наманганга - душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Жазеэра Аирwайс Кувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган. Арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.

860
0