Бугун “Роспотребнадзор” авиақатнов тикланган мамлакатлардан келаётган хорижлик талабалар айрим талаблар эвазига ўқишга рухсат берилиши ҳақида маълум қилди. Талаба COVID-19’га ПЗР усули билан икки марта – Россия ҳудудига кириб келишдан кўпи билан уч кун олдин ҳамда Россия ҳудудига кириб келгандан сўнг 72 соат мобайнида тест топширади.
Аммо Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2021 йил 16 феврал ҳолатига Россия Ўзбекистон фуқароларининг кириб келишлари, жумладан, ўқиш мақсадида келишлари учун ўрнатилган чекловларни бекор қилгани йўқ.
Шу муносабат билан, элчихона Россия олий ўқув юртларида таълим оладиган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатга киришга ҳуқуқи бўлган фуқаролар тоифасига кирмаслигини яна бир маротаба эслатди.
Аввалроқ, 2021 йил 8 февралдан Россиядаги олий ўқув юртларида кундузги ўқиш жараёни бошланганди.