• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 февраля 2021

Самарқанд ва Навоийда коронавирусга қарши махсус очилган марказлар тўлиқ ёпилди

Маълум қилинишича, айни вақтда республикада бу каби комплекслардан 12 таси қолган.

449
0
Иллюстрация / Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Самарқанд ва Навоий вилоятларида юқумли касалликларга қарши курашиш комплекслари тўлиқ ёпилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, айни вақтда пандемия шароитида коронавирусга қарши республика бўйлаб махсус очилган ёки мослаштирилган 159 та марказдан фақат 12 таси қолган.

Шунингдек, вазирлик вакили Зангиотадаги юқумли касалликларга қарши курашиш комплексининг қайта очилгани ҳақидаги хабарларга ҳам ойдинлик киритди.

–  Зангиотадаги 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасининг «А» блоги тўлиғича консервация қилинди (яъни зарур ҳолатда тезкор ишлашга шай ҳолатда ёпилди). Умумий ҳисобда 700 нафарга яқин киши даволанаётган бу комплексдаги аксарият беморларда ПЗР тестлар натижасида коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган. Кўпчилик коронавирусга шубҳа билан бориб, бошқа мавсумий касалликлардан даволаняпти, - деди ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг охирига келиб, Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” ҳамда “Универсал” спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш маркази ёпилганди.

449
0