• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 15 февраля 2021

Ўзбекистон Туркиядан помидор ва қалампир импортини тақиқлади

Бунга келтирилган помидор уруғлигида “Помидор жигарранг бужмайиш вируси” аниқлангани сабаб бўлди. 

1293
0
Иллюстрация

“Ўздавкарантин” инспекцияси 2021 йил 12 февралдан бошлаб Туркиянинг Бурса ҳудудидан Ўзбекистонга помидор ва қалампир уруғликлари экспорти учун вақтинчалик тақиқ жорий этди. Бу ҳақда “Ўздавкарантин” инспекцияси Ахборот хизмати хабар берди.  

Бунга сабаб, мазкур ҳудудда жойлашган Bursa Tohumculuk Ziraat Ve Tic.A.S. корхонасидан келтирилган 85 кг помидор уруғлигида “Помидор жигарранг бужмайиш вируси” (Tomato brown rugouse fruit virus) аниқланди.

Ҳолат бўйича 11 феврал куни маҳсулотларни олиб киришда белгиланган фитосанитария талаблари бузилганлиги тўғрисидаги хабарнома Туркиянинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотига юборилган.

Бугунги кунга қадар Туркия томонидан “Ўздавкарантин” инспекциясига жавоб хати келиб тушмаган.

Аввалроқ, “Россельхознадзор” Ўзбекистон корхоналарига айни шу касаллик туфайли помидор импортига тақиқ қўйганди.

1293
0