• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 12 июня 2023

Ушбу ҳафтада ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

897
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайганидан сўнг, ушбу ҳафтада яна аста-секин кўтарила бошлайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво ҳарорати +37...+40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида +41...+42 даражагача кўтарилади.

Республика ҳудуди бўйича ушбу ҳафта давомида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 12-13 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

12-13 июнь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ушбу ҳафтада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. 12-13 июнда шамол тезлиги 10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси +23...+25 даража, кундузи +37...+39 даража бўлади.

897
0