• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 июля 2023

Turkish Airlines самолёти бортида йўловчи ўз жонига қасд қилди

Истанбулдан Марокашга учаётган самолётда йўловчи ўз жонига қасд қилди ва вафот этди.

3632
0
UzNews.uz

Haber7 нашрининг маълум қилишича, Истанбул аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Марокашнинг Марракеш шаҳрига йўл олган Turkish Airlines'нинг ТК619 рейсидаги йўловчи самолёт ҳожатхонасига кириб узоқ вақт чиқмаган. Шундан сўнг, борт кузатувчилари шубҳага тушиб, ходимлар эшикни бузишга мажбур бўлишган. 

Самолёт бортидаги экипаж аъзолари ва шифокорлар ҳожатхонадан ҳушсиз ҳолда олиб чиқилган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Самолёт учувчиси эса Жазоирга мажбурий қўнишни амалга оширган.

Самолёт қўнганидан сўнг, аэропортга келган шифокорлар йўловчининг вафот этганини маълум қилишган.

3632
0