• БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 февраля 2021

Президент Фарғона сафарида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди

Қайд этилишича, тошдан қоғоз ишлаб чиқаришнинг афзалликларидан бири – сув ишлатилмаслигидир.

1286
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига қилган сафари давомида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси – Фарғона шаҳридаги “Fergana stone paper” корхонаси билан танишди.

Қайд этилишича, корхона учун Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Президент ташрифи арафасида ушбу корхона синов режимида ишга туширилди.

Тошдан ясалган қоғоз бир қанча афзалликларга эга. 

Биринчидан, целлюлоза қоғоз тайёрлаш учун жуда кўп сув сарфланади, заҳарли моддалар борлиги туфайли бу сув яроқсиз бўлиб қолади. Тошдан қоғоз ишлаб чиқаришда эса сув ишлатилмайди.

Иккинчидан, мустаҳкамлиги, чидамлилиги оддий қоғозга нисбатан юқори. Ўзидан сув ўтказмайди, доғ юқмайди. Шу боис тошдан олинган қоғоз матбаачиликда, қадоқ ва гулқоғоз ишлаб чиқаришда жуда қулай. Ташқи бозорда харидоргир.

Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлат раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.

– Қоғоз тайёрлаш қадимий ҳунармандлик йўналишларимиздан бири. Ўз даврида Самарқанд қоғози дунёга машҳур бўлган. Бу корхона – тарихий анъаналарнинг саноат даражасида қайта тикланиши, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

1286
0