• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 августа 2023

10 кун ичида 1,5 тонна сифатсиз гўшт Тошкентга олиб кирилаётгани аниқланди

Кеча 1,1 тонна номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинган.

952
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, август ойининг 10 куни давомида пойтахтга 1 497 кг сифатсиз гўшт маҳсулотларини олиб кирилишининг олди олинди.

Мисол учун, жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани ТҲАЙ бўйлаб ўтказилган тунги тадбир пайтида Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 28 ёшли Қодиржон Х. бошқарувидаги ISUZU русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди.

Текширув жараёнида ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, майдаланган ва музлатилган ҳолдаги жами 1 111 кг номаълум ҳайвон гўшти олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гўшт маҳсулотлари лабораторияга текшириш учун юборилди.

Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 109-моддасига кўра, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

952
0