• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 23 августа 2023

Ўзбекистон 6 ой ичида 1,1 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилди

Маҳсулотлар асосан Россияга сотилган. Экспорт хажми 670 млн доллардан кўпроқ.

1290
0
agro.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева-сабзавотлар экспортини амалга оширган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғизистон (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.

1290
0