• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 сентября 2023

Портлаш оқибатида зарарланган омбордаги электромобиллар утилизацияга юборилади — видео

BYD портлашдан зарарланган автомобиллар бўйича маълумот берди.

1140
0
Видеодан кадр

Кеча Тошкентнинг Сергели туманидаги омборда портлаш содир бўлиши оқибатида BYD электромобиллари шикастлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан компаниянинг Ўзбекистондаги расмий дилери муносабат билдирди.

“Воқеа содир бўлган вақтда божхона омборига туташ ҳудудда BYD русумли автомобиллар ҳам бўлган. Афсуски, уларнинг баъзилари портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади.

Шунингдек, хабарда портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотлар тарқатилмаслиги сўралган.

1140
0