• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 31 октября 2023

Қишлоқ хўжалиги вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Иброҳим Абдураҳмоновга биринчи ва икки нафар ўринбосар тайинланди.

912
0
agro.uz

Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Азим Назаров бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент Администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида ишлаб келган. 

Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди.


912
0