• 12 180 сум
    -30.05
  • 14 140 сум
    -31.22
  • 157 сум
    -0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 180 сум
    -30.05
  • 14 140 сум
    -31.22
  • 157 сум
    -0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 января 2021

Самарқандда боғча мудираси тарбияланувчи болакайни калтаклади — видео

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти.

1571
0
Видеодан кадрлар

Жорий йил 17 январь куни ижтимоий тармоқларда боғча мудираси қарамоғидаги тарбияланувчисини ураётгани акс этган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти прокуратурасининг тасдиқлашича, мазкур воқеа Булунғур туманидаги 13-мактабгача таълим муассасида содир бўлган. 

Вилоят прокуратураси ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.  

“Ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси тарбияланувчиларни урганлиги ва МТМда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади прокуратура хабарида.

1571
0