• 12 191 сум
    -29.68
  • 14 465 сум
    -30.32
  • 159 сум
    0.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    -29.68
  • 14 465 сум
    -30.32
  • 159 сум
    0.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 января 2021

Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи суткасида қанча чақалоқ туғилгани маълум қилинди

1 январь куни 9 та ҳолатда эгизакларнинг туғилиши қайд этилиб, улар 18 нафарни ташкил қилди.

1301
0
ССВ

2021 йилнинг 1 январь куни, яъни янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Қайд этилишича, бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда – 1708 нафар, 2020 йилда эса –1974 нафар чақалоқ туғилган. 

2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп бола:

–  Фарғона вилоятида (202 нафар), 

–  Қашқадарё вилоятида (196 нафар), 

–  Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафар), 

–  Жиззах вилоятида (151 нафар),

–  Тошкент шаҳрида (139 нафар), 

–  Тошкент вилоятида (126 нафар), 

–   Сурхондарё вилоятида (95 нафар), 

–   Андижон ва Бухоро вилоятларида (79 нафар), 

–   Хоразм вилоятида (71 нафар), 

–   Қорақалпоғистон Республикасида (66 нафар), 

–   Сирдарё ва Навоий вилоятларида (51 нафар) чақалоқ туғилди.

Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади.  

Ўзбекистонда давом этаётган дам олиш кунлари юртимиздаги мавжуд 219 та туғруқ муассасаларида ҳар куни навбатчилик асосида 4141 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан:

– 583 нафар акушер-гинеколог,

– 344 нафар неонатолог, 

–  1172 нафар доя,

– 2042 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатишмоқда.

1301
0