• 12 303 сум
    23.68
  • 14 508 сум
    -0.32
  • 160 сум
    0.51
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 303 сум
    23.68
  • 14 508 сум
    -0.32
  • 160 сум
    0.51
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 24 декабря 2020

Ўзбекистонда 2020 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми ҳақида маълум қилинди

Ўзбекистонда жорий йил январь-ноябрь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони жами 260 862 донани ташкил қилди.

1246
0
UzAuto Motors АЖ

Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, aвтомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида 73 871дона Cobalt (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 142,3%), 62 302  дона Nexia T-250 (88,7%), 45 835 дона Lacetti Gentra (113,5%), 48 284 дона Damas (100,7%),  22 458 дона Spark (98,6%) ҳамда 8 112 дона Labo (121,6%) автомобиллари ишлаб чиқарилди. 

Ўзбекистонда жорий йил январь-ноябрь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 260 862 донани ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 253 421 дона бўлиб жорий йилга ўсиш 7 441 донани ташкил қилган.  

Шунингдек, ҳисобот даврида жами 3 726 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилди. Юк автомобиллари ишлаб чиқариш саноатида кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,3% га пасайган. 

Юк автомобиллари ишлаб чиқаришда 2020 йилда энг юқори ишлаб чиқариш суръати ноябрь ойида кузатилиб, 420 донани ташкил этди. 

Шу билан бирга бу давр оралиғида 588 дона автобус ишлаб чиқарилиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 61,1% га пасайган. Шунингдек, 2020 йилда энг юқори кўрсаткич март ойида кузатилиб, 176 донани ташкил этган. 

2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида, жами 636 дона тракторлар ишлаб чиқарилди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,4% га камайган. Шунингдек, 2020 йилда энг юқори ишлаб чиқариш апрель ойида кузатилди (234 дона).

1246
0