• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 декабря 2020

Telegram орқали вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти яратилди

Фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилишлари мумкин. 

1760
0
Иллюстрация / t.me/mahallavaoilainfo

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллаш имконияти яратилди.   

Қайд этилишича, кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатиш сўралган. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам бериши таъкидланган.

Аввалроқ, 2021 йил 1 февралдан давлат идораларининг раҳбар ходимлари ўз расмий саҳифаларида ҳафта давомида камида уч марта бошқарувидаги давлат идораси фаолиятига дахлдор бўлган ахборотни жойлаштириб бориши ҳамда мазкур саҳифалар орқали жамоатчилик фикрини ўрганиб, мурожаат ва саволларга жавоб бериб борилишини ташкил этиш тартиби ўрнатилиши маълум қилинганди.

1760
0