Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Дўстлик” чегара божхона постида йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республика ҳудудига олиб кираётган 3 нафар шахс ушланди.
Аниқланишича, ушбу шахслар “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддасини 9 кг оғирликдаги 3 дона “Ариэл” кир ювиш кукунинига яшириб, чегара божхона постидан олиб ўтаётган вақтида тўхтатилган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, прегабалинни қабул қилиб олувчи шахсга етказаётган йўловчи ҳам Оҳангарон туманида қўлга олинган.
Уинг ёнида 27 кг оғирликдаги 9 дона кир ювиш кукунига ҳам кучли таъсир қилувчи моддалар аралашгани аниқланди.
Маълум қилинишича, барча кучли таъсир қилувчи моддалар айнан Учтепа тумандаги хонадонлардан бирига келтирилаётган бўлган. Натижада бу ерда яширин нарколабаратория ташкил этишга ҳозирлик кўрилаётгани фош бўлган.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида “Дўстлик” чегара божхона постида айнан ушбу лабораторияга етказилиши керак бўлган, 20 кг оғирликдаги 2 номдаги кир ювиш кукуни қадоқларига жойланган кучли таъсир қилувчи моддаларнинг навбатдаги партияси ҳам ушланган.
Қонунбузар шахслардан жами оғирлиги 56 кг ни ташкил қилувчи 16 дона кир ювиш кукуни қадоқларига солинган кучли таъсир қилувчи моддалар олиб қўйилди.
Шундан 45 килограмини Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси ташкил этиши аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қора бозордаги нархи 40 млрд сўмни ташкил қилади.
Ҳозирда юқоридаги кучли таъсир қилувчи моддалар далилий ашё сифатида олиниб, божхона органлари томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.