Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2019 йилда 352 млрд сўм зарар кўрди.
Компаниянинг соф тушуми 8,1 трлн сўм, ялпи даромади – 2,8 трлн сўмни ташкил қилган. Молиявий фаолият бўйича харажатлар 2,9 трлн сўм, валюта курсларидаги тафовут зарари 2,6 трлн сўм бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил охирига қадар Ўзбекистонга Хитойдан 30 та замонавий электровозлар ва улар учун керакли бўлган эҳтиёт қисмларни олиб келиш режалаштирилгани ҳақида хабар бергандик.