Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 25 ноября 2020

Қиз талашган ўсмирлардан бири оғир тан жароҳати олди

Рашк туфайли 17 ва 18 ёшли йигитлар орани очиқ қилмоқчи бўлган. 

961
0
Тергов департаменти

2020 йилнинг 13 ноябрь куни соат 17:00 да вояга етмаган фуқаро 17 ёшли Тимурбек С. фуқаро 18 ёшли Аслиддин Ш. унинг ёқтирган қизига гапирганлигини эшитиб, бунга аниқлик киритмоқчи бўлади, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.  

Шу мақсадда Навоий шаҳар “Жасорат” кўчасида жойлашган “Моҳинур” савдо мажмуаси орқа томонида кўришади.

Оқибатда вояга етмаган Тимурбек С. ва Аслиддин Ш. ўртасида рашк натижасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, жанжал вақтида вояга етмаган Тимурбек С. қўли билан Аслиддин Ш.га бир неча бор зарба бериб, турли кўринишдаги тан жароҳатлари етказган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Аслиддин Ш.га оғир тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган фуқаро 17 ёшли Тимурбек С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Тимурбек С. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Аввалроқ, шунга ўхшаш ҳолат Қашқадарёда содир бўлганди. 16 ёшли ўқувчи севган қизига СМС юборган мактабдошини пичоқлаганди.

961
0