Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2020

“Самарқанд ҲЭТ” иссиқхона эгаларининг 1 млрд сўмдан ортиқ зарарини қоплаб беради

Каттақўрғон туман прокуратураси “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари”дан фермерларга етказилган моддий зарарни ундириш юзасидан туман иқтисодий судига даъво аризаси киритган.

1260
0
zarnews.uz

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғонда электрсиз қолган иссиқхона бир кечада 35 минг доллар зарар кўргани ҳақида тарқалган хабарлар ўрганиб чиқилганда мазкур ҳолат ҳақиқатдан ҳам ушбу туманда содир бўлгани аниқланган.  

Жумладан, “Каттақўрғон Валижон парранда” МЧЖ раиси М. Улуғмуродов 2020 йил 18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 6 соат мобайнида электр энергияси узиб қўйилиши оқибатида 1 гектар майдондаги иссиқхонасида экилган помидор музлаб қолиши оқибатида 231 миллион сўм зарар кўрганини баён этиб, Каттақўрғон туман прокуратурасига мурожаат қилган.

Тумандаги “Муродулла бобо” фермер хўжалиги раҳбари Ф. Насруллаев эса иссиқхонасидаги 1 гектар майдондаги помидор ва 1 гектар ердаги бодринг кўчатлари ва ҳосилининг музлаб қолиши оқибатида 823 миллион сўм моддий зарар кўрган.

Фермер хўжаликлари ва электр тармоқлари корхоналари ўртасида тузилган шартномага кўра эса таъминотчи истеъмолчига электр энергиясини етарли миқдорда ва узлуксиз етказиб бериши белгилаб берилган.

Шартнома шартлари бузилганлиги ва мажбурият бажарилмагани сабабли Каттақўрғон туман прокуратураси жорий йилнинг 23 ноябрь санасида мазкур ҳолатлар юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан фермер хўжаликларига етказилган 1 миллиард 54 миллион сўм моддий зарарни ундириш юзасидан Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритди.

Тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилиш ва уларга етказилган зарар ундирилиши шахсан вилоят прокурори назоратига олинди.

1260
0