Ўзгидромет хабарига кўра, 13 ноябрдан 16 ноябрга қадар республиканинг қатор туманларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистонда ҳамда Бухоро, Навоий, Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбга қараб секундига 7-12 метргача эсади. Айрим жойларда туман бўлиши мумкин.
Ушбу кунларда тунги ҳаво ҳарорати -5...-7 даражагача тушиши мумкин, кундузи эса ҳарорат +13 даражагача кўтарилади.
14-16 ноябрь кунлари тоғли туманларда тунги ҳарорат -6...-11 даражагача, кундузи эса — 0...-5 даражагача пасайиши кутилмоқда.