Файзиев Музаффар Юсупалиевич Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
У бунгача “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Музаффар Файзиев фаолияти давомида Ҳисоб палатаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖда Бошқаруви раиси лавозимларида ҳам меҳнат қилган.