• 12 191 сум
    -29.68
  • 14 465 сум
    -30.32
  • 159 сум
    0.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    -29.68
  • 14 465 сум
    -30.32
  • 159 сум
    0.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 4 ноября 2020

Жорий йилда энг кўп ипотека кредити олган ҳудудлар айтилди

Марказий банк 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида ажратилган ипотека кредити кўрсаткичларини маълум қилди.

912
0
Скриншот

2020 йил 9 ойи давомида тижорат банклари томонидан 50 627 нафар жисмоний шахсларга 6,4 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳақда Марказий банк Ахборот хизмати хабар берди.

Ипотека кредитларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиш кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар — Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятига тўғри келди. Пойтахтда жорий йилда 2 619,1 трлн сўм ипотека кредитлари берилган бўлса, ўтган йилнинг мос даврида бу 1 240,4 трлн сўмни ташкил қилган.

Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 3-чорагига келиб кўрсаткич 625,0 млрд сўмни ташкил этган. 2019 йилда бу 497,0 млрд сўмга тенг бўлган.

Жорий йилда ажратилган ипотека кредитларининг 4 474,1 млрд сўми “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни, 1 825,1 млрд сўми бирламчи бозордаги уйларни, 145,0 млрд сўми иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ипотекани қайта молиялаштириш бўйича компания (ЎзИҚМК) ўз фаолиятини бошлагани ва ўзининг биринчи шартномасини имзолагани маълум қилинганди.

912
0