• 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 октября 2020

Паркентда сув цистернаси ёрилиб кетди. 8 та дала ҳовлига зарар етган — фото

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги цистернада сиғими 2000 кубометр сув бўлганини айтмоқда.

1693
0
Teznews.uz

Тошкент вилояти Паркент туманидаги сув цистернаси ёрилиши оқибатида бир нечта маиший бинога зарар етган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, ҳодиса 20 октябрь, сешанба куни эрталаб соат 04:30 да Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидаги ҳовлилардан бирида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу цистернада сиғими 2000 кубометр сув бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳолат юз берган жой яқинида жойлашган 8 та дала ҳовлиларга қисман зарар етган.

Оқибатда ҳудуд сув таъминоти тизимидан узилиб қолган. Техноген фалокат шунингдек, электр тизимида ҳам узилишлар содир бўлишига сабаб бўлган.

Юзага келган вазиятда жабрланган ва вафот этганлар аниқланмаган. Айни дақиқаларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойида хонадонлардан сув тортиш ишларини олиб бораётгани маълум қилинди.

1693
0