• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 20 октября 2020

$110 минг сохта доллар билан жиноят қилган Туркия фуқаролари қўлга олинди — видео

Улар қалбаки пуллар эвазига олмос кўзли узук сотиб олишади.

1904
0
Скриншот

Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлимининг хабарига кўра, 8 октябрь куни соат тахминан 17:20 да ўзларини Исмоил ва Мурод деб таништирган Туркия фуқаролари ўзбекистонлик Тўхтабой исмли шахс билан олмос кўзли узукнинг нархини келишишади. 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни Тўхтабойга беришиб, воқеа жойидан ғойиб бўлишади. 

9 октябрь куни жабрланувчи ИИОга ёрдам сўраб мурожаат қилади. 

“Мен ва Исмоил бу ишни режалаштирдик. Бу ерда Тўхтабой исмли шахс билан танишдик. Унда қимматбаҳо узук бор экан. Биз уни ресторанда ўтириб, қалбаки пуллар билан сотиб олдик. У бизга ишонди. Мен қилган ишимдан қаттиқ пушаймондаман”, - деган айбланувчи.

Маълумот берилишича, улар ўзларининг вақтинчалик яшаш манзилларида принтер орқали қалбаки АҚШ долларини тайёрлашади. Устамонлик билан уларнинг ичига рангли қоғозни киритишиб, устини целлофан билан ўрашади. 

Экспертлар тақдим этилган ашёвий далиллар қалбаки эканлигини тасдиқлаган.

Ушбу ҳолат бўйича Туркия фуқароларига Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1904
0