• 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 октября 2020

Жанубий Корея Ўзбекистон фуқаролари учун карантин қоидаларини яна кучайтирди

Аввал ПЗР-тести маълумотномасининг консул томонидан тасдиқланган шакли киритилган эди.

1239
0
Х. Пайдоев / Халқ сўзи

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Жанубий Корея Ҳукумати Ўзбекистондан мамлакатга кириб бораётганлар учун карантин чораларини кучайтирганини маълум қилди.    

Энди Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга киришда қуйидаги талаблар қўйилади:

•    тана ҳарорати 37,3 даража этиб белгиланди (аввал 37,5 эди);

•    касаллик аломатлари бор шахснинг ҳамроҳи ҳам аэропортдаги махсус карантин ҳудудида тиббий кўрикдан ўтади;

•    касаллик аломатлари йўқ шахслар вақтинчалик карантинни ўташ жойида тиббий кўрикдан ўтади;

•    текширув мусбат натижага эга бўлса, шифохона ёки даволаш муассасасига жўнатилади;

Текширув манфий натижага эга бўлса, қисқа муддатли визага эга фуқаролар махсус карантин ҳудудига, узоқ муддатли визага эга фуқаролар (турар жойининг карантин шароитига мувофиқлиги текширилгандан сўнг) карантинни ўташ учун турар жойларига жўнатилади.

Аввалроқ, хориждан коронавирусга чалинганлар киришининг олдини олиш мақсадида ўзбекистонликлардан COVID-19’га қарши ПЗР-тести манфий натижаси маълумотномасининг консул томонидан тасдиқланиши талаби жорий қилинганди.

Бунга Жанубий Кореяга киришда ижобий натижали ПЗР-тести аниқлангани, шунингдек, маълумотномаларнинг қалбаки эканлиги аниқланган ҳолатлар сабаб бўлгани маълум қилинган эди.

1239
0