Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент администрациясида ўзгариш юз берди

Телеканал бош муҳаррири Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

4858views0replies
0

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телеканали Бош муҳаррири лавозимида ишлаган Фарҳод Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фарҳод Маҳмудов Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича Президент маслаҳатчисига ўринбосарлик қилиши қайд этилди.
Маълумот учун Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист. 2008 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2018 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.
4858views0replies
0

Изоҳлар