Излаш
RUUZ

Жамият

Аппеляция жараёнидан пора эвазига ўтказиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

ТДПУга 10 минг АҚШ доллари эвазига киритиш таклиф этилди.

4491views0replies
0

Иллюстрация

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жорий йилнинг 19 сентябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил сентябрь ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Х.Х. исмли аёл таниши Яккасарой туманида яшовчи Г.С.ни тест синовлари натижасига кўра, паст балл тўплаганлиги сабабли Тошкент Давлат педагогика университетига апеляция тартибида ўқишга кириш масаласини ҳал қилиб беришини айтган. Давлат тест маркази билан боғлиқ жараённи ҳал этишни айтиб ундан 10 минг АҚШ долларини алдов йўли билан олган.
Бироқ ишни ҳал қилмасдан пулларини қайтармаганлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Х.Х. исмли аёл қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4491views0replies
0

Изоҳлар