Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Деновлик бозорда хотинини пичоқлаб ўлдирди

Чорсу савдо мажмуасида эр-хотин тортишуви қасддан қилинган жиноят билан якун топди.

4807views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 11:30 ларда Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Э.Ғозиев кўчасида яшовчи фуқаро Ж.А. (1989 й.т. эркак) турмуш ўртоғи З.Д. (1989 й.т. аёл) билан тумандаги «Чорсу» савдо мажмуасида рашқ негизида ўзаро жанжаллашиб, пичоқ билан унинг қорин қисмига уриб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
4807views0replies
0

Изоҳлар