Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсга 9215 сўм тўланади

Видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизим ишга туширилади.

4565views0replies
0

ЙҲХБ

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан бошлаб:
• транспорт воситасидаги видеорегистраторлар қайд этган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган техника (фото ва видеорадар) қайд этган видеоёзувларга тенглаштирилади;
• ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади;
• ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
• ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди.
Шунингдек, қарор билан Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом айрим, масалан, хавфсизлик камари тақмаслик, тезликни ошириш, маст ҳолда бошқариш, пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши каби ҳуқуқбузарликларга татбиқ этилмайди.
Ички ишлар вазирлигига 2019 йил 1 июлга қадар видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизимни ишга туширилишини таъминлаш вазифаси юкланди.
4565views0replies
0

Изоҳлар