Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 52 ёшли етакчи жарроҳ иш жойида тўсатдан вафот этди

Юнусобод туманидаги шаҳар 1-сонли клиник болалар шифохонасининг етакчи жарроҳи Акромов Фарҳод Ортиқбоевич иш жойида вафот этди.

19003views0replies
0

UzNews.uz

«UzNews.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, фожиали ҳодиса 24 январь куни содир бўлган.
Шифохонанинг етакчи жарроҳи 1966 йилда туғилган Акромов Фарҳод Ортиқбоевич иш жойида бўлган вақтида тўсатдан хушини йўқотган.
Шифокорлар ёрдамига қарамай, эркак ўзига кела олмай, вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) сабаб бўлган.
«UzNews.uz» таҳририяти Фарҳод Ортиқбоевичнинг яқинлари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
19003views0replies
0

Изоҳлар