Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Президент мактабларига қабул қилиш мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

3735views0replies
0

ХТВ

20 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев "Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.
Президент мактабларининг асосий мақсади таълим жараёнига илғор технологияларни қўллаш орқали иқтидорли ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш, рағбатлантириш ҳамда келгусида уларни салоҳиятини қўллаб-қувватлаш.
Президент мактаблари Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган таълим муассасалари шаклида ташкил этилади. Таъкидланишича, 2019 йилда дастлабки мактабларнинг қурилиши бир вақтнинг ўзида Тошкент ва Нукус шаҳарларида, ҳамда Хоразм вилоятида бўлади.
Ўз навбатида, 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, 2021 йилда Андижон, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактабларини ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу мактабларига қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.
Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5-10-синфларининг ҳар бир мактаб 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилади.
Ўқув жараёни эса хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади ва «STEAM - таълим» (Science - табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади.
Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим олиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини, айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.
Президент мактаблари битирувчиларига, белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement или International Advanced Levels)га эга бўладилар, бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашув давомида, ҳар бир вилоятда Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида эълон қилган эди.
3735views0replies
0

Изоҳлар