Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятидаги ЙТҲда икки аёл вафот этди

“Кобальт” русумли автомашинанинг юк машинаси билан тўқнашуви натижасида жароҳат олган 5 кишининг икки нафари вафот этган.

2965views0replies
0

17 май куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди, дейилади ИИВ хабарида.
23 ёшли С.Ж. “Кобальт” русумли автомашинани ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда техник носозлиги сабабли тўхтаб турган фуқаро Ш.Г. бошқарувидаги “МАЗ-509А” русумли юк автомашинасининг ярим тиркама бўртига урилиб тўқнашув содир этган.
Натижада “Кобальт” автомашинаси йўловчилари 44 ёшли З.М. ва 46 ёшли С.Х.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар.
Шунингдек, “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси С.Ж. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва унинг яна 2 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2965views0replies
0

Изоҳлар