Оқдарё тумани ҳокими Феруз Неъматуллаевичнинг давлат рақами 30 330 SAA бўлган «Каптива» русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчилик билан «мигалка» (стробоскоп) ўрнатилганлиги аниқланди.
ЎзА хабарида қайд этилишича, маъмурий баённома расмийлаштирилмоқчи бўлганида машина ҳайдовчиси автомобиль туман ҳокимиятига тегишли эканлигини айтиб, жаримадан қутилиб қолмоқчи бўлган.
Аммо ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармаси раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.