Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида рулда ухлаб қолган ҳайдовчи икки нафар пиёдани уриб кетди

ЙТҲ натижасида пиёдаларнинг бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этган.

1288views0replies
0

UzNews.uz

ИИВнинг хабарига кўра, 15 сентябрь куни соат 08:30да 24 ёшли Р.Р. “Lacetti” русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 126-км.да бошқариб кетаётиб, руль қаршисида ухлаб қолган.
Натижада ҳайдовчи йўл четига чиқиб кетиб, Бўка туманида яшаган 36 ёшли Ў.А. ва 34 ёшли Ш.Н.ларни уриб юборган.
Тўқнашув оқибатида Ў.А. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ш.Н. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1288views0replies
0

Изоҳлар