Излаш
RUUZ

Сиёсат

Мудофаа вазирига ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчи тайинланди

Мазкур лавозимни Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи бўлган Баҳром Зулфиқоров эгаллади.

1683views0replies
0

mudofaa.uz

Подполковник Зулфиқоров Баҳром Билолидинович мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Баҳром Зулфиқоров (1980 й.т.) 2001 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини имтиёзли диплом билан, 2008 йилда эса Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.
Бунга қадар Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Эслатиб ўтамиз, мудофаа вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлига Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи саналади.
1683views0replies
0

Изоҳлар