Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда икки ёшли бола тўртинчи қават деразасидан тушиб кетди

Икки ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиши оқибатида вафот этган.

1528views0replies
0

UzNews.uz

13 октябрь куни соат 11:13да 102 рақамига Чилонзор туманида 2 ёшли М.М. ётоқхонада қаровсиз қолдирилганида, деразадан тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, бола очиқ бўлган дераза токчасига чиқиб, 4-қаватдан йиқилиб тушган. Натижада болага етган тан шикастлари сабабли, у ҳаётдан кўз юмган.
"Ҳурматли ота-оналар, сизлардан ёш болаларни деразаси очиқ қолган хоналарда ёлғиз қолдирмасликни сўраймиз. Шунингдек, болалар чиқиб олиши осон бўлган мебель, стул ва бошқа буюмларни деразага зичлаб жойлаштирманг. Москит тўрларининг мусаҳкамлигига ишониб қолманг – уларнинг аксарияти боланинг оғирлигига бардош берадиган даражада мустаҳкам эмас.
Кўплар хонадон балконида баландлиги дераза токчасигача етадиган тахталар ўрнатишади. Бу ҳам бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун сизларга деразалар ортига панжаралар ўрнатишни, ҳамда ойналарга мустаҳкам болалар чеклагичларини ўрнатишни тавсия этамиз", - дейилади хабарда.
1528views0replies
0

Изоҳлар