Излаш
RUUZ

Жамият

ХТВда коронавирус сабабли мактаб таътили кўчирилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришди

ХТВнинг қайд этишича, мактаб ўқувчилари одатдагидай 21 мартдан таътилга чиқишади.

55197views0replies
0

sibnet.ru/Иллюстрация

Ижтимоий тармоқларда мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 март кунидан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақида хабар тарқатилди. Халқ таълими вазирлиги мазкур тарқатилган маълумот нотўғрилигини маълум қилди.
"Ўқувчилар ўтган йилларда бўлганидек, 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади", - дея хабар бермоқда ХТВнинг матбуот котиби Анвар Умаров.
Унинг таъкидлашича, ХТВ санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада.
Халқ таълими вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кучайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилган.
Хусусан соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда, коронавирус инфекциясининг олдини олиш борасидаги тавсияларни постерлар шаклида чоп этиб, уларни мактабларга тарқатишган.
"Халқ таълими вазирлиги зарурият туғилганда вазият ривожланиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради", - дейилади хабарда.
55197views0replies
0

Изоҳлар