Излаш
RUUZ

Жамият

MTV, Nickelodeon, Animal Planet ва бошқа телеканаллар Ўзбекистонга қайтишди

Metrotelecom Россия ва халқаро телеканалларнинг кўрсатувларини Ўзбекистон ҳудудида HD форматида ишга туширилишини эълон қилади.

3988views0replies
0

Metrotelecom савдо белгиси остида тадбиркорлик фаолиятини юритувчи “Independet Telecom Innovations” МЧЖ Ўзбекистонда биринчилар қаторида ҳуқуқ эгалари ва уларнинг вакиллари билан келишувлар имзолади. Улар орасида Nickelodeon, NickToons, Nick Jr., MTV, MTV HD, MTV LIVE, MTV DANCE, Eurosport, UFC TV, M1 Global, Viasat Explorer, Viasat History, Viasat Nature, Кинопремьера, Кинохит, ТВ Кухня, Матч Премьер VH1 European, Paramount Channel, Animal Planet, Spike, Discovery, Discovery Science каби таниқли бошқа кўплаб каналлар ҳам мавжуд. Батафсил рўйхат билан компаниянинг расмий сайтида танишиш мумкин.
Компания республикада қонуний ва рақамли телевидениени ривожлантиришга фуқароларнинг ундан фойдаланиш имкониятларини оширган ҳолда кўмаклашиш режаларини тузган. Фойдаланувчилар энг юқори сифатли қонуний телевидениедан фойдаланиш имкониятини қўлга киритади. Компания телевидение операторларига каналларни ретрансляция қилиш хизматларини кўрсатишга тайёр.
Шундай қилиб, Metrotelecom компаниянинг www.metrotelecom.uz интернет саҳифасида санаб ўтилган телевизион каналларнинг ягона оператори ҳисобланади.
Телевизион каналларни ретрансляция қилиш учун замонавий талабларга жавоб берувчи, маълумотларни узатиш имкониятига эга энг замонавий технологиялар ва ечимлардан фойдаланилган.
Телевизион каналларни етказиб бериш Москва шаҳридаги Останкино бош станциясидан CDN (Контентни етказиб бериш тармоғи) технологияси ёрдамида интернет тармоғи орқали кечиктирилмасдан, сигнал сифатини йўқотмаган ва DRM ҳимоядан (муаллифлик ҳуқуқларини техник ҳимоя қилиш воситаларидан) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ретрансляция қилинадиган каналларнинг тўлиқ рўйхати тегишли равишда ваколатли давлат органлари билан биргаликда келишилган ва маъқулланган бўлиб, Metrotelecom уларга ўз ҳурмати ва миннатдорчилигини билдиради.
Ўзбекистон Республикасининг 20.07.2006 йилда қабул қилинган “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги” ЎРҚ-42-сон Қонуни телекўрсатувлар, фильмлар, сериаллар ҳамда телевизион каналлар орқали намойиш қилинадиган бошқа муаллифлик ҳуқуқи объектларининг муаллифлари ва ҳуқуқ эгалари ҳуқуқларининг ҳуқуқий муҳофазасини белгилайди. Муаллифлар, ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари билан имзоланган лицензион шартномаларнинг мавжудлиги муаллифлик ҳуқуқи объектларидан, айниқса, тадбиркорлик мақсадларида фойдаланишнинг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади.
Metrotelecom машҳур телевизион каналларнинг ҳуқуқ эгалари ҳисобланган ВИАСАТ, Viacom, Paramount ва Red Media Group каби глобал медиахолдинглар билан лицензион шартномаларнинг имзоланиши Ўзбекистонда иқтисодиётнинг очиқлиги ва унинг инвестицион жозибадорлиги соҳасида эришилган ютуқларнинг яна бир эътирофи бўлиб ҳисобланишига ишонади.
Metrotelecom барча манфаатдор шахсларни тегишли лицензиялар ва рухсатномаларга эга машҳур телевизион каналлардан баҳраманд бўлиш имкониятини таъминлаш мақсадида, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга, Ўзбекистонда фақат Metrotelecom билан шартнома тузиш орқали намойиш этилиши мумкин бўлган телевизион каналларни ретрансляция қилиш учун шартномаларни тузишга таклиф қилади.
“Биз мамлакатимизда қонуний телевидениени ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишни истаймиз. Катта саъй-ҳаракатларни амалга оширдик ва телевизион контентнинг асосий ҳуқуқ эгалари билан биргаликда ишлаш тўғрисидаги келишувларга эришдик. Бу медиа хизматларнинг ривожланишига туртки беради. Мамлакатимиз учун эса қонуний контент ҳамда интеллектуал мулк ва ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларига риоя қилиш соҳасида фаол илгари силжиш имкониятини яратади. Энг асосийси эса, фуқароларимиз янада кўп каналлар ва кўнгилочар кўрсатувларни танлаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, энг юқори сифатли телевизион суратларга ҳам эришади”, - дейилади хабарда.
Реклама ҳуқуқлари асосида
3988views0replies
0

Изоҳлар