Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги чойхонада қимор ўйинлари ташкил этилганлиги аниқланди

25 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Юнусобод туманидаги чойхонада икки нафар қимор ўйнаётган эркакларни аниқлади.

3446views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Юнусобод тумани Хасанбой даҳаси Хамкаробод маҳалласида жойлашган «Ягона» чойхонаси ичида икки нафар фуқаро қимор ўйнатётганликлари аниқланиб, улардан 810.000 сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил тариқасида баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 191-моддасига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
3446views0replies
0

Изоҳлар