Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Икки нафар 17 ёшли лицей ўқувчилари Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲда вафот этишди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида 17 ёшли «Spark» автомобили ҳайдовчиси «Captiva» автомобилига тўқнашиб кетган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчининг ўзи ва унинг ёнидаги йўловчи вафот этишган.

3871views0replies
0

2017 йилнинг 29 декабрь куни, тахминан соат 00:30 да Яккасарой тумани ҳудудида натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.
UzNews.uz мухбирига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда берилган хабарга кўра, ЎзДЖТУ қошидаги академик лицейнинг 2000 йилда туғилган 3-босқич талабаси биронта ҳужжатга эга бўлмай «Spark» автомобилини бошқарган. Унинг ёнида йўловчи сифатида 2000 йилда туғилган академик лицейнинг 3-босқич талабаси ва 1999 йилда туғилган ЎзДЖТУ қошидаги академик лицейнинг 2-босқич талабаси ҳам бўлган.
Эҳтиётсизлик билан ёш ҳайдовчи 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқариб кетаётган «Captiva» русумли автомобилга тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида «Spark» автомобили ҳайдовчиси ва унинг ёнидаги 2000 йилда туғилган йўловчи воқеа жойида вафот этишган. 18 ёшли йўловчи эса турли хил жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
3871views0replies
0

Изоҳлар